Ўзбекистонда транспорт вазирлиги тузилади

16:14 29 Август 2018 Жамият
649 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни автомобиль транспорти соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Унда давлат раҳбари Транспорт вазирлигини ташкил этиш бўйича топшириқ берган, деб хабар қилди ЎзА.

Транзит юк ташиш бозорида рақобатбардошликни ошириш масалалари муҳокамаси давомида мамлакат ҳудуди орқали ўтаётган экспорт-импорт ва транзит юкларнинг атиги 11 фоизи миллий ташувчилар ҳиссасига тўғри келиши, магистраль йўл инфратузилмаси ривожланмаётгани, йўлларда ёқилғи қуйиш шохобчалари ва меҳмонхоналар етарли эмаслиги танқид қилинган.

Йиғилишда “Ўзавтотранс” агентлиги томонидан транспорт соҳасини ривожлантиришни комплекс кўриб чиқиш борасида давлат сиёсатини юритиш тизими ҳанузгача йўлга қўйилмагани қайд этилган.

“Шунинг учун автомобиль, темир йўллар ва ҳаво йўллари, метро ва дарё транспорти ишини ўзаро мувофиқлаштирувчи, бу борада ягона сиёсат юритувчи давлат органини ташкил этиш зарур.

Мутасаддиларга Транспорт вазирлигини ташкил этиш бўйича таклиф киритиш вазифаси топширилди”, дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019