Ўзбекистонда тест имтиҳонлари якунланди

10:01 14 Август 2018 Жамият
483 0
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Бугун, 13 августда республикадаги барча 60 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 19 та филиалларида тест синовлари якунланди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Facebook‘даги саҳифасида маълум қилди.

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг ўн учинчи куни Сурхондарё вилоятидаги 1 та олий таълим муассасасида 2 сменада ўтказилган. Тест синовларида 5 та таълим йўналишида 1 минг 355 нафар абитуриент иштирок этган, турли сабабларга кўра 17 нафар абитуриент тест синовларига келмаган.

Тест натижалари Сурхондарё вилоятидан Фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 23.00да етиб келади.

13 август тест натижалари 14 август куни куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида жойлаштирилади.

Олий таълим муассасасига кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини энг кўп қизиқтираётган масалага ҳам Азиз Абдуҳакимовнинг саҳифасида изоҳ берилган. Қайд этилишича, оширилган тўлов-контракт (суперконтракт) миқдори тўғрисидаги маълумот 2018 йил 15 августда Давлат тест марказининг dtm.uz ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг edu.uz сайтларида эълон қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар