Ўзбекистонда Татаристон маданият кунлари бошланди

15:05 19 Сентябр 2019 Маданият
190 0

Татар халқи таниқли рассом Чингиз Ахмаров суратлари билан нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун дунё халқларининг сўнмас меҳр-муҳаббатини қозонган. Қолаверса, Рим Гениатуллин, Галия Измайлова ва бошқалар каби фан, сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва санъат соҳасидаги кўплаб таниқли кишиларни халқимиз катта ҳурмат билан тилга олади.

Мана шу дўстликнинг яна бир исботи сифатида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Татаристон маданият кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва икки халқ санъат усталарининг концерт дастури бўлиб ўтди.

Маданият кунларининг очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбирда татар маданий маркази фаоллари, Ўзбекистондаги татарлар, дипломатлар, жамоат арбоблари, маданият ва санъат ходимлари иштирок этди.Театр фойесида бадиий-амалий санъат кўргазмаси, шоир ва ёзувчиларнинг китоблари тақдимоти, санъаткорлар билан ижодий учрашувлар бўлиб ўтди.

Юлдуз ЎРМОНОВА, “Халқ сўзи“


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019