Ўзбекистонда солиқдан қарзни пластик картадан сўзсиз ундириб олиш тартиби жорий қилинмоқда

10:31 18 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
679 0

Архив фото

Давлат солиқ қўмитаси томонидан тайёрланган «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисида» идоралараро қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасида қайд этилишича, қарздор жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи банк пластик карталаридан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда сўзсиз ундириб олинади.

Энг кам иш ҳақи миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ инкассо топшириқномаси юборилган санада шу ой учун белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб аниқланади. Агар энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда, ўзгарган миқдордан келиб чиқиб қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Банк пластик карталардан жисмоний шахсларнинг мол-мулк, ер солиқлари ва даромадлар тўғрисидаги декларация асосида ҳисобланган солиқ ҳамда тадбиркорлик мақомини йўқотган ва банкда ҳисобварақ очмаган ёки банк ҳисобварақлари ёпилган якка тартибдаги тадбиркор-жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти бўйича солиқ қарзи сўзсиз ундирилади.

Идоралараро қарор Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк раҳбарлари томонидан имзоланиши кўзда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019