Ўзбекистонда соч ўсишини тезлатадиган ўсимлик етиштирилмоқда. Натижалар ҳайратланарли

17:06 14 Август 2019 Жамият
213 0

Стевия ўсимлиги дамламасидан олинадиган стевиозид моддаси шакардан 150 баробар ширин. Стевиозидни қайта ишлаш натижасида олинадиган ребадиозид моддаси 300 баробаргача тотли. Бундан ташқари, таркибида кварцетин, рутин, минерал моддалар – кальций, фосфор, калий, рух, хром, магний, селен, мис сақлайди. Шу билан бирга, А, С, Е, В гуруҳи витаминлари жо бўлган.

Шунингдек, у ўта шифобахш ҳамдир. Яъни унинг ширинлик даражаси юқори бўлса-да, ­қандли диабет билан хасталанган беморларнинг ширинликка бўлган чанқоғини қондиришда қўл келади. Ваҳолонки, бундай беморларга ширинлик мумкин эмас. Ўзига хос парадоксни қарангки, стевия ширинлиги ­бунга халақит бермайди.

Қолаверса, у инсон иммунитетини оширади. Қандли диабетни даволашда, қон айланишини ва қон босимини маромига келтиради. Мия қобиғини мустаҳкамлайди, паришонхотирликни яхшилайди. Аъзои-танада моддалар алмашинувини тиклайди, эндокрин безлари фаолиятини мўътадиллаштиради. Аъзои-танада нобуд бўлган хужайра ва тўқималарни қайта жонлаштиришга ёрдамга келади. Оғриқни даф қилади. Бактерия ва замбуруғга қарши яхши омил бўлади. Меъда-ичак йўллари фаолиятига фойда қилади. Танадаги ортиқча ёғларни парчалайди, семиришнинг олдини олади. Заҳарланиш кучини қирқади. Тамаки ва спиртли ичимликка бўлган майлни сўндиради. Ўпка, зиққинафаслик, тиш ва милк касалликларини даволашда қўл келади. Стевия ақлий ва жисмоний толиқишни бартараф этади. Ошқозон ва меъда-ичак йўли касалликларида шифо ато этади. Саратон (рак) – онкология хасталикларини даволашда, яъни ўсишини олдини олади. Асосийси, истеъмолда меъёри чексиз. Инсон организми учун салбий таъсири кузатилмайди. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дамлама сифатида тавсия қилинган.

Стевиядан фойдаланиш усуллари:

* Жароҳат, куйиш, яра, чипқонда озор жойга стевиянинг янги барги ювилиб, бевосита қўйилади. Озор жойни ювиш учун стевия қайнатмаси ва дамламасини ҳам қўллаш мумкин.

* Қайнатма қуйидагича тайёрланади: ўсимлик баргидан 2 ош қошиқ олиниб, икки қаватли докага ўраб, 200 мл қайноқ сув қўшилади ва паст оловда ярим соат пиширилади. Кейин қайнатма суви бирор идишга олиб қуйилади ва келгусида фойдаланиш учун совутгичга қўйилади. Стевия ўралган докага яна 100 мл қайноқ сув қўшиб, ярим соат дам берилади. Ва бу қайнатмани ширин чой ўрнида ичимлик тариқасида ичса бўлаверади.

* 20 гр стевия қуруқ барги устига 200 мл 40 фоизли тиббий спирт қўшилади. 24 соат мобайнида қоронғу жойда сақланади. Сузилгач, қандолатчиликда ва шифобахш чой сифатида ичилади.

* Термосга 20 гр. қуритилган стевия ўсимлик кукунини солиб, устига 200 мл қайноқ сув қўшилади ва 24 соат дамланади.Кейин юқорида қайд этилган касалликларни даволашда қўлланилади.

* Стевия чойи билан бош ювилса борми, соч ўсишини тезлатади, сочга жило беради ва соч қозғоқлардан халос этади.

Фармацевтикада гиёҳларга ихтисослаштирилган корхоналар томонидан тайёр ҳолда стевия қадоқланган қутида чиқарилади. Уни уйда хона гуллари сифатида ўстирса ҳам бўлади. Стевияни хасталикларни даволашда илиқ ҳолда қўллаш талаб этилади.

Юртимизда стевияни ўстириш ҳамда чуқур қайта ишлаш жараёнлари тўлиқ ўрганиб чиқилган. Уни уруғлантириш, қаламча усули билан кўчат етиштириш қўлланиб келинмоқда. Натижалар эса ҳайратланарли. Заминимизда парваришланган ўсимликдаги стевиозид моддаси дунёнинг бошқа мамлакатларида етиштирилганига қараганда анча юқори — 19,7 фоизни ташкил қилади. Мазкур кўрсаткич, масалан, бу борада илғор бўлган Жанубий Кореяда 16 фоизга тенг. Мутахассислар бунинг сабабини республикамизнинг ўзига хос иқлими билан таснифлашади.

Қайд этганимиздек, юрти­мизда ҳам ушбу йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Сарвар Мисиров, 

Доривор ўсимликлар хом ашё базасини яратиш ва 

доривор препаратларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўлими мутахассиси.

Манба: www.uzpharmagency.uz


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019