Ўзбекистонда Signal ва Wire мессенжерларини кўчириб олиш кескин ўсган. Нега?

21:02 17 Сентябр 2019 Жамият
190 0

АҚШнинг Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Эдуард Сноуден WhatsApp ва Telegramʼдан фойдаланиш хавфдан холи эмаслигини айтгани ҳақида хабар берган эдик. У “Агар сизда муқобил вариант бўлса, WhatsApp ёки Telegramʼдан фойдаланманг”, - деб айтиб, ҳар икки дастурдан кўра Signal ёки Wire мессенжерларидан фойдаланган маъқул эканлигини таъкидлаганди.

Буни қарангки, ушбу хабардан сўнг Ўзбекистонда Signal ва Wire мессенжерларини кўчириб олиш кескин кўпайган. Буни App Annie таҳлил сервиси маълумотларидан билиб олиш мумкин.

Хусусан, Signal бу борада 65, Wire эса 86-позицияга кўтарилган. Илгари бундай ўсиш кузатилмаган эди.

Маълумот учун, Signal 2014 йилда Мокси Марлинспайк ва у асос солган Open Whisper Systems (OWS) компанияси томонидан яратилган. Ушбу иловада OWS томонидан ишлаб чиқилган Signal Protocol муфассал шифрлаш алгоритмидан фойдаланилади. Бу алгоритм жуда машҳур бўлиб кетган ва бошқа мессенжерларга ҳам татбиқ этилган.

Унинг муаллифлари томонидан билдирилишича, хабарлар серверда эмас, балки юборувчининг қурилмасида шифрланади, шифрни очиш калити эса қабул қилиб олувчида бўлади. Шундай қилиб фақат уларгина маълумотларни ўқий олишади.

Wire эса Skypeʼнинг собиқ топ-менежерлари Жонатан Кристенсен, Янус Фриис, Приид Зильмар томонидан яратилган ва кучайтирилган ҳимояга эга мессенжерларнинг янги авлодидир. Ундаги шифрлаш тизимида ҳам OWS протоколи қўлланилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019