Ўзбекистонда Швеция билан нечта қўшма корхона очилган?

16:30 13 Февраль 2019 Иқтисодиёт
241 0

Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон ва Швеция ишбилармонлари доиралари иштирокида бизнес-форум ташкил этилди. Мазкур тадбир Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Business Sweden савдо ҳамда инвестиция кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Швеция Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси(қароргоҳи Стокгольмда) Ингрид Терсман раҳбарлигидаги делегация савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш учун истиқболли йўналишларни муҳокама қилиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрди. Делегация таркибидан Bussiness Sweden кенгашининг Евроосиё бўйича директори Андреас Гиаллуракис ва ташкилот мутахассислари, ABB Safegate, Scania, Ericsson, Alfa Lacal Potok, Sandvik, Эпирок, EF Education First каби машҳур компаниялар раҳбарлари жой олган.

Ушбу компаниялар энергетика, нефть-газ, тоғ-кон, қайта ишлаш, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш секторлари, авиация, авиаташувлар ҳамда АКТда юқори технологияли ечимлар тақдим этиш каби йўналишларда фаолият юритади.

Форумда ўзаро ҳамкорликнинг салоҳиятли йўналишлари ҳақида тақдимотлар бўлиб ўтди.

Маълумот учун, Швеция бугунги кунда бой табиий ресурслар, самарали шакллантирилган ички ва ташқи транспорт инфратузилмалари, юқори малакали аҳолига эга индустриал жиҳатдан ривожланган мамлакат сифатида тан олинган. Швеция иқтисодиётида қайта ишлаш саноати асосий ўринда туради. Унинг товарлар экспорти ва импортида мазкур соҳанинг улуши катта. Кўптармоқли автомобилсозлик, целлюлоза-қоғоз, ёғочни қайта ишлаш, металлургия, тоғ-кон ва телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқариш ҳам мамлакатдаги етакчи жабҳалардандир.

Ўзаро товар айланмаси суръатларини оширишга қаратилган икки томонлама битимлар имзолаш, илм-фан, технология соҳасида билимлар ҳамда ишланмалар алмашиш, қулай иқтисодий муҳит яратиш ўзбек-швед муносабатларини мустаҳкамлашдан кўзланган асосий мақсадлардан ҳисобланади.

Форумда фармацевтик дори-дармонлар ишлаб чиқариш, енгил ва озиқ саноати, таълим ва технологиялар ўзаро истиқболли лойиҳалар эканлиги эътироф этилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда швед капитали иштирокида 10 та корхона фаолият юритмоқда. Шундан биттаси тўлиқ хориж капитали асосида иш олиб боради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019