Ўзбекистонда шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги 1-онлайн чемпионатида адолат қандай тикланди?

23:48 13 Май 2020 Спорт
413 0

12 май куни шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи турнири бўлиб ўтди. 
Маълум бўлишича, онлайн шахмат мусобақасининг айрим иштирокчилари томонидан қоидани бузиш ҳолатлари аниқланган. Бу мусобақа натижалари бўйича chess.com сайтининг Fair Play жамоаси хулосаси олингандан сўнг маълум бўлган.

Текширув натижаларига кўра, иккинчи турнирда дастлабки учта ўринни эгаллаган ҳаваскор шахматчилар мусобақа қоидаларини қўпол равишда бузгани учун дисквалификация қилинди, шунингдек, яна уч нафар иштирокчи ҳам мусобақадан четлатилди.

“Умид қиламизки, ушбу аянчли воқеа қолган иштирокчилар учун сабоқ бўлади ва бошқа бу каби адолатсизлик, нопок ўйинлар такрорланмайди“ , — дейилади Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Шахмат бўйича биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи турнири ғолиби деб 2006 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Мафтуна Бобомуродова топилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?