Ўзбекистонда шакардан 150 баробар тотлироқ ўсимлик етиширилмоқда

10:30 15 Февраль 2019 Lifestyle
810 0

У ҳаттоки қандли диабет билан хасталанган беморлар бемалол истеъмол қилишлари мумкин.

Шакар шакарқамишдан ёки қандлавлагидан олинишини барчамиз яхши биламиз. Дарҳақиқат, ҳар куни дастурхонимиздан ўрин олувчи шакарнинг асосий хом ашёси айни шу экинлар ҳисобланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ­кунига 60 грамм атрофида шакар ­истеъмол қилишни тавсия этади. Бу ­тахминан 4 ош қошиқ, деганидир. ­Демак, унга бўлган талаб кам эмас. Лекин табиатимиз сахий. Унинг ­бағрида шундай ноёб ўсимликлар мавжудки, у ширинлиги борасида юқорида таъкидланган икки экиндан ҳам аъло. Стевия — улардан бири.

Мазкур ўсимлик Ўзбекистонга ҳаваскор ботаниклар томонидан олиб келинган. Хусусан, унинг дамламасидан олинадиган стевиозид моддаси шакардан 150 баробар ширин. Стевиозидни қайта ишлаш натижасида олинадиган ребадиозид моддаси 300 баробаргача тотли.

Шунингдек, у ўта шифобахш ҳамдир. Яъни унинг ширинлик даражаси юқори бўлса-да, ­қандли диабет билан хасталанган беморларнинг ширинликка бўлган чанқоғини қондиришда қўл келади. Ваҳолонки, бундай беморларга ширинлик мумкин эмас. Ўзига хос парадоксни қарангки, стевия ширинлиги ­бунга халақит бермайди.

Қолаверса, у инсон иммунитетини оширади. Қон босимини меъёрлаштиради. Антиаллергин, антисептик ва антиоксидантлик таъсири бор. Асосийси, ­истеъмолда меъёри чексиз. ­Инсон организми учун салбий таъсири кузатилмайди. Шу боис Ўзбе­кистон Республикаси ­СоҚлиқни сақлаш вазирлиги ­томонидан дамлама сифатида тавсия ­қилинган.

Юртимизда стевияни ­ўстириш ҳамда чуқур қайта ишлаш жараёнлари тўлиқ ўрганиб чиқилган. Уни уруғлантириш, қаламча усули билан кўчат етиштириш қўлланиб келинмоқда. Натижалар эса ҳайратланарли. Заминимизда парваришланган ўсимликдаги стевиозид моддаси дунёнинг бошқа мамлакатларида етиштирилганига қараганда анча юқори — 19,7 фоизни ташкил қилади. Мазкур кўрсаткич, масалан, бу борада илғор бўлган Жанубий Кореяда 16 фоизга тенг. ­Мутахассислар бунинг сабабини республикамизнинг ўзига хос иқлими билан таснифлашади.

Яна бир маълумот: Жанубий Кореяда етиштирилган стевиянинг асосий харидори Япониядир. Ушбу мамлакат аҳолисининг узоқ умр кўриш сири ҳам ­стевиядан дамланган чой ­истеъмоли билан боғлиқ экан.

Қайд этганимиздек, юрти­мизда ҳам ушбу йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундан келиб чиқиб, 2014 йили мазкур ўсимлик кўчатини кўпайтириш мақсадида “Stevia Boʻston” масъулияти чекланган жамиятига асос солдик. Ўша йилнинг баҳорида хўжалигимизга мўъжизакор ўсимликнинг 6 мингтасини келтириб қададик. Айни пайтда хўжалигимизнинг 5 гектар ­майдонида

600 минг туп кўчат мавжуд. Улардан ўртача 6 минг ­килограмм қуритилган стевия баргини олиш мумкин. Бу 300 тонна шакар, ­деганидир. Яна шу ўсимликдан 10 гектар ерга кўчат тайёрлаш имкониятимиз бор.

Раҳматилла АБДУЛЛАЕВ, “Stevia Boʻston” масъулияти чекланган жамияти раҳбари.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019