Ўзбекистонда сентябрда қайси русумдаги машиналар энг кўп ишлаб чиқарилди?

10:18 23 Октябр 2020 Иқтисодиёт
310 0

Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 59 252 дона “Cobalt” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 155,7 фоиз) ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, шу вақт мобайнида 52689 дона “Nexia T-250” (101,0 фоиз), 39 960 дона “Lacetti-Gentra” (136,4 фоиз), 39631 дона “Damas” (107,6 фоиз), 19980 дона “Spark” (129,9 фоиз) ҳамда 6259 дона “Labo“ (116,5 фоиз) автомобиллари ишлаб чиқарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?