Ўзбекистонда робототехника соҳаси оммалашади

17:18 18 Декабрь 2018 Жамият
394 0

Иллюстратив фото

Филиппиннинг Манила шаҳрида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳамда Халқаро робототехника олимпиадаси қўмитаси — “IROC” (International Robot Olympiad Committee) ўзаро англашув меморандуми имзолади.

Маълумки, жорий йилнинг 23 — 26 октябрь кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “International Robotics Challenge” халқаро робототехника мусобақаси ташкил этилганди. Шу муносабат билан Халқаро робототехника олимпиадаси қўмитаси Тошкентда ўтказилган “International Robotics Challenge” мусобақаси асосий ташкилотчиларини 15 — 19 декабрь кунлари Филиппиннинг Манила шаҳрида бўлиб ўтаётган “IRO” (Халқаро робототехника олимпиадаси) нинг финал босқичига таклиф этди. Таъкидлаш жоизки, халқаро робототехника олимпиадаси 1999 йилдан буён хар йили мунтазам равишда ўтказиб келинади. Унда жаҳоннинг 50 000 нафар робототехника билан шуғулланаётган мутахассислари, олимлари иштирок этади.

Ушбу олимпиада доирасида Халқаро робототехника олимпиадаси қўмитаси билан Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Унга кўра, Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази Халқаро робототехника олимпиадаси қўмитасининг Ўзбекистондаги расмий вакили этиб тасдиқланди. Эндиликда Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази Халқаро робототехника олимпиадаси қўмитасининг ҳудудий мусобақасини ўтказиш имтиёзига эга бўлиб, Ўзбекистондан миллий терма жамоани саралаб олиб, халқаро олимпиадада иштирокини таъминлайди. Қолаверса, келгусида “IROC” халқаро олимпиадасини мамлакатимизда ўтказиш имконияти пайдо бўлди.

Умуман олганда, ушбу лойиҳадан асосий мақсад юртимизда робототехника соҳасини оммалаштириш, ёшлар ўртасида инновацион технологияларга бўлган қизиқишни қўллаб-қувватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятини ривожлантиришдан иборатдир.

Дилмурод СОДИҚОВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019