Ўзбекистонда радиация даражаси ўзгармаган – ФВВ

14:43 21 Август 2019 Жамият
254 0

Иллюстратив фото

РФнинг Северодвинск полигонида рўй берган портлаш Ўзбекистондаги радиация даражасига таъсир кўрсатмаган.

Мамлакатимизда 8-20 август кунлари нурланиш фонида ўзгариш кузатилмаганини ФВВ ҳам тасдиқлади.

Ўзгидромет хабарига кўра, шу кунларда мамлакат ҳудуди Туркманистон орқали кириб келган Каспий денгизининг жануби ва Эрон осмонидан шаклланган жануби-ғарбий ҳаво массалари таъсири остида бўлди.

Мамлакатда гамма нурланишнинг экспозицион дозаси қувватидаги ойлик  ўртача даража соатига 0,16 микрозивертга тенг ва у 0,08 мкзв/соатдан 0,24 мкзв/соатгача тебраниб турибди. Маълумот учун, экспозицион дозанинг мумкин бўлган энг охирги қувват даражаси 0,30 мквз/соатга тенг.    

Кўрсатиб ўтилган даврда бу кўрсаткич республикада 0,15 мкзв/соат, Тошкентда эса энг юқори даража 0,16 мкзв/соатни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Россиянинг Архангельск области Северодвинск ҳарбий полигонида реактив суюқликли двигатель қурилмаси синови пайтида портлаш содир бўлганди. Ушбу ҳодиса оқибатида “Росатом”нинг беш ходими ҳаётдан кўз юмди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019