Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 11 август куни кенг нишонланади

09:14 04 Август 2019 Жамият
343 0

Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар берди “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаати инобатга олиниб, мамлакатимизда 2019 йил 11 август Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Ҳокимликларга “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш юкланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019