Ўзбекистонда Қозоғистонга яна тўртта йўналиш бўйича автобус қатнови йўлга қўйилди

18:05 02 Май 2019 Жамият
684 0

“Uzavtotrans Service” МЧЖ корхонаси бугундан эътиборан Қозоғистонинг 4 та шаҳрига мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент-Туркистон, Тошкент-Олмаота, Тошкент-Ушкунур, Чирчиқ-Ушкунур йўналишлари шулар жумласидандир. Қатновлар барча қулайликларга эга замонавий YUTONG автобусларида амалга оширилади. Чипталарни Тошкент автовокзали кассаларидан харид қилиш мумкин.

Тошкент-Туркистон йўналиши чипта нархи 50 000 сўм, Тошкент-Олмаота йўналиши чипта нархи 101 000 сўм, Тошкент- Ушкунур йўналиши чипта нархи 101 000 сўм, Чирчиқ- Ушкунур йўналиши чипта нархи 90 000 сўм.

Шунингдек, корхона томонидан яқин орада “Тошкент – Нур-Султон (Қозоғистон)”, “Тошкент – Тараз (Қозоғистон)”, “Тошкент – Қизилўрда (Қозоғистон)”, “Самарқанд – Туркистон (Қозоғистон)”, “Самарқанд – Душанбе (Тожикистон)”, “Тошкент – Қозон (Россия Федерацияси)”,“Тошкент – Уфа (Россия Федерацияси)”, “Тошкент – Омск (Россия Федерацияси)”, “Тошкент – Петропавловск (Россия Федерацияси)” йўналишларида ҳам мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Келажакда Хитой, Туркманистон, Россия ҳамда Қирғизистоннинг шаҳарларига Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан йўналишлар ташкиллаштириш режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019