Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини қандай хусусийлаштириш мумкин?

09:30 14 Август 2019 Жамият
117 0

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қонунга кўра, ер участкаларини хусусийлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

- доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотиб олиш;

- ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар ва Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ер участкаларини хусусийлаштириши мумкин.

Қуйидаги ер участкалари хусусийлаштирилмайди:

- хусусийлаштирилмайдиган фойдали қазилмалар конлари, давлат мулкидаги стратегик объектлар жойлашган ер участкалари;

-режалаштириш схемалари бўлмаган ҳудудларда жойлашган ер участкалари;

- табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадлари ва тарихий-маданий мақсадлар учун мўлжалланган ерлар таркибига кирувчи ер участкалари;

- ўрмон ва сув фондларининг, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, скверлар, хиёбонлар);

- хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген заҳарланишга дучор бўлган ер участкалари;

- эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларига берилган ер участкалари.

Қонун 2020 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.

Расмий ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019