Ўзбекистонда қарийб 350 та давлат корхонаси тугатилиши режалаштирилмоқда

17:55 04 Июль 2019 Иқтисодиёт
1051 0

Иллюстратив фото

Бу ҳақда давлат активларини бошқариш бўйича агентлик эълон қилган президент қарори лойиҳасида тўхталиб ўтилган.

Гап 348 та паст рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган давлат унитар корхоналари ҳақида кетяпти. Уларнинг барчасида давлат улуши 100 фоизга тенг. Сотув ва мулкка эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги ордер олинганидан кейин бир нечта компаниялар реестрдан чиқариб юборилади. Уларнинг ичида “Шаҳрисабз юлдузи” ДУК (хусусий мулкдорларга шу номдаги меҳмонхонани сотишга ҳаракат қилинмоқда), “Афросиёб Палас” ДУК (Самарқандда шу номдаги меҳмонхонага харидор топилган) бор.

Тугатилиши режалаштирилаётган корхоналарнинг аксарияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари балансида турибди. Уларнинг сони 168та. “Учтепа Инвест” ДУК, “Кар бизнес систем” ДУК, “Олмазор кичик саноат зонаси бошқариш дирекцияси” ДУК шулар жумласидандир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?