Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолди

10:20 30 Июль 2018 Иқтисодиёт
487 0
Фото: Uza.uz

Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси йиллик 14 фоиз даражасини сақлаб қолди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати берган маълумотларда қайд қилинган.

“Жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида иқтисодиётда инфляцион кутилмаларнинг юқорилигича сақланиб қолаётганлигини инобатга олиб, Марказий банк Бошқаруви пул-кредит сиёсатининг амалдаги йўналишини давом эттириш ва қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиз даражада ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор қабул қилди”, дейилади банк баёнотида.

Марказий банк турли омиллар таъсирида пул-кредит шароитларининг амалдаги ва кутилаётган ўзгаришларини кузатиб боради ва ўз навбатида, юзага келадиган инфляцион хатарлардан келиб чиқиб тегишли чоралар кўради.

Марказий банк Бошқарувининг қайта молиялаш ставкасини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги мажлиси 2018 йил октябрь ойининг иккинчи ярмида ўтказилиши режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019