Ўзбекистонда пиёзнинг 200 туридан иборат коллекция яратиш режалаштирилмоқда 

10:16 28 Май 2018 Жамият
602 0
Фото: skalpil.ru

Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника боғи ҳудудидаги 500 кв. м. майдонда мамлакатда ўсувчи пиёздошлар оиласининг ноёб турларини сақлаб қолиш ва алоҳида турларни интродукция шароитида ўрганиш учун учун Ўзбек-хитой пиёз боғи ташкил этилди. 

Газета.узнинг ёзишича, Ботаника институти ва Ботаника боғи Куньминдаги Ботаника институти (Хитой) билан 2016 йилдан буён ёввойи ҳолда ўсувчи пиёзлар коллекциясини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда. 
Ботаника институти директори академик Комилжон Тожибоевнинг таъкидлашича, коллекциядан нафақат Ўзбекистон флораси, балки илм-фан учун янги бўлган турлар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг биологик ва экологик ўзига хосликлари батафсил ўрганилади.

Ҳозирда боғ участкаларида Ўрта Осиё, Эрон, Ўрта ер денгизи ва Туркиянинг тоғ, тоғ олди ва чўл ҳудудларида ўсувчи 100 дан ортиқ пиёз тури парвариш қилинмоқда. Тез орада Қозоғистон, Олтой, Туркманистон, Тожикистон ва Шарқий Осиё ҳудудларида ўсувчи навларни ҳам етиштириш йўлга қўйилади.

“Ботаника боғи тарихида пиёзли ўсимликларнинг ноёб коллекцияси бор эди. Ўтган юз йилликнинг 50-60-йилларида ушбу боғда Ўрта Осиё пиёзининг 50 дан орти тури интродукция қилинди. Афсуски, ушбу коллекция йўқотилди. Ҳозирда Хитой Фанлар академиясидаги ҳамкасбларимиз билан пиёздошлар оиласининг энг камида 200 туридан иборат коллекцияни яратишни режалаштирмоқдамиз”, - дейди Комилжон Тожибоев. 

Пиёз боғи ёввойи пиёзларни сақлаб қолишга қаратилган таълимий дастур масканига айланиши кутилмоқда. Боғ илмий ходимларининг Хитой ҳудудларига илмий экспедицияларини ташкил этиш режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019