Ўзбекистонда ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида никоҳ тузиш тақиқланадими?

15:06 22 Февраль 2019 Жамият
831 0

Иллюстратив фото

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-1-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 16-моддасининг (Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар) учинчи хатбошиси (насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида) қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;”.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ушбу Қонуннинг ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019