Ўзбекистонда никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда

16:51 16 Август 2019 Жамият
209 0

Иллюстратив фото

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида никоҳ ёши аёллар учун 18 ёш этиб белгилаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

“16 август куни ўтказилган фракция мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси доирасида ушбу масала кўриб чиқилиб, маъқулланган. Энди лойиҳа навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилади.

“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг 1-моддасига кўра 18 ёшга тўлмаган ҳар қандай инсон бола ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга 1992 йил 9 декабрда қўшилган. Бироқ Ўзбекистон миллий қонунчилигида 18 ёшга етмаган шахсни никоҳ тузишга (турмушга чиқишига) рухсат берилиши ҳақидаги норманинг мавжудлиги халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган нормалари ва принципларига мувофиқ эмас эди.

Юқоридагиларга асосан, Оила кодексининг 15-моддаси биринчи қисми билан никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда. Амалда эса 17 ёш.

Маълумотларга кўра, ФҲДЁ органлари томонидан 17 ёшда никоҳи қайд этилган хотин-қизлар сони 2016 йилда 4233 тани, 2017 йилда 4853 тани ва 2018 йилда 5123 тани ташкил этган.

Таъкидланишича, қонуннинг қабул қилиниши хотин-қизларни эрта никоҳини ва эрта туғруғини олдини олишга хизмат қилади. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида хорижий мамлакатларда никоҳ ёшини белгиланганлиги ҳолати ҳам ўрганилган. Жумладан, Россия, Арманистон, Тожикистон, Озарбайжон, Украина, Молдова, Франция, Германия ва Филиппин Республикасида никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланган”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019