Ўзбекистонда миллий автомобиллар иштирок этган 3D мультфильм суратга олинди

2019 йил 15 январь куни “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кенгаш томонидан “Авто саргузаштлар” мултфилми муҳокама қилинган эди. Бу ҳақда қисқача маълумот: “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Astir Animation Studio” корхонаси постановкачи режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров бошчилигида “Авто саргузаштлар” номли 3Д анимацион филмлар туркуми яратилди. 3Д анимацион филм ижодкорлари 2018 йилда ишлаб чиқариш мўлжалланган олтита қисмига 11 ой вақт сарфлашди. Мултфилмнинг ҳар бир қисми давомийлиги 3-4 дақиқани ташкил қилади. “Авто саргузаштлар” мултфилмини яратишда 15-20 нафарга яқин мутахассислар ижод қилишди.
Филмда барчамизга таниш бўлган ўзбек автомобиллари мултқаҳрамонлар қиёфасида намоён бўлган. Мултфилм қаҳрамонларининг қиёфасини иллюстратор, рассом ва мултфилмнинг саҳналаштирувчи рассоми Зилола Ҳамидова томонидан яратилган.
Қувноқ автомобиллар яшайдиган замонавий шаҳар моделлаштирилишида меъморий жиҳатдан миллийлик ва замонавийлик уйғунлаштирилган бўлиб, бунда барчамизга таниш бўлган бино ова иншоотлар, музейлар, масжидлар, меҳмонхоналар, яқин йилларда қурилиши тамомланадиган Tashkent City мажмуаси ва бошқа диққатга сазовор жойларнинг мултфилм учун мослаштирилган 3Д кўринишини учратасиз.
Мултфилмнинг энг асосий ютуқларидан бири - унинг анимацияси. Филмда динамика жуда кучли, ҳаракатлар тезлиги чет эл 3д мултфилмларидан қолишмайдиган даражага олиб чиқилган. Биринчи яратилган олтита қисмда мултфилм воқеалари марказида кичкинтой матиз. Шу билан бирга, унинг оиласи ва яқин дўстлари ҳам эътибордан четда қолмаган. Улар кечираётган саргузаштлар кичкинтой телетомошабинлар учун нафақат қизиқарли, балки тарбиявий аҳамиятга ҳам эгадир.
“Астир Аниматион Студио” бу лойиҳа доирасида 2018-йилда бажарилган бошқа лойиҳаларга нисбатан икки баробар кўпроқ иш ҳажмини бажарди десак муболаға бўлмайди. Шу пайтгача Ўзбекистонда 10 дақиқалик мултфилм яратишга 1 йил ёки ундан кўпроқ вақт сарфлашган бўлса, “Астир анимацион студио” жамоаси ишга замонавий ёндашуви натижасида 11 ойда 20 дақиқадан кўп юқори сифатли мултфилм ишлашди. Бу ўн йиллик даври ичида энг тез, сифатли ва самарадор ишлаган студия десак адашмаган бўламиз.
Мултфилмнинг овозлаштириш жараёнига ҳам катта эътибор қаратилган бўлиб, ҳар бир қаҳрамонга энг машҳур актёрлар моҳирлик билан овоз беришган. Мултфилм бош қаҳрамони матизга маҳоратли актриса Санобар Содиқова овоз берган. Сиз филмда Санжар Саъдуллаев, Ойбарчин Бакирова, Маҳмуд Исмоилов, Лазиза Аслзода, серқирра актёр Акбархўжа Расулов, 2018 йилнинг энг яхши актрисаси Зилола Ғуломова, Гулноза Жуманазарова, Рустамбек Насриддинов, Аҳрор Алижонов, Ҳабибулла Ортиқов, Ҳамза Хасановлар ўз ишларини аъло даражада уддалашганини кўришингиз мумкин. Мултфилмнинг футбол мухлислари учун ҳам қизиқарли жиҳати бор бўлиб, мултфилм қисмларидан бирида жонли тарзда таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шахсан ўзлари шиддатли ўйинни шарҳлаган.
“Астир анимацион студио” жамоаси ушбу мултфилмни ишлашни бошлаганида ўзлари олдига “Бу мултфилм Ўзбекистонда 2018-йилнинг энг яхши мултфилми бўлади!” деган мақсадни қўйишган эди ва қайсидир маънода бунинг уддасидан ҳам чиқишди.
Бу мултфилмни кўриш нафақат кичкинтой томошабинлар учун, балки уларнинг ота оналарига ҳам тавсия этилади. Чунки улар авто ҳаракатнинг иштирокчиси - ҳайдовчи ёки йўловчилардир.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Иқтисодиёт университети беш кунлик таълим тизимига ўтди
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
02 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: