Ўзбекистонда “Маҳаллиада — 2020” спорт ўйинлари ўтказилади. Унда фақат Олимпия спорт турлари қамраб олинади

10:10 09 Январь 2020 Спорт
486 0

“Халқ сўзи ONLINE”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг ёшлар билан учрашувида 2020 йилдан бошлаб ҳаётга татбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастур эълон қилинди.

Унга кўра, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш борасида вилоятда олиб борилаётган ишлар кўлами бу йилдан янада кенгайтирилади.

Ёшлар фаоллигини оширишга йўналтирилган вазифалар орасида бир қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилган. Жумладан, жорий йилдан оммавий спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида Наманган тажрибаси сифатида Республикада биринчи бор Олимпиада спорт турларини қамраган “Маҳаллиада — 2020” спорт ўйинларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари ҳар йили вилоят ёшлари ўртасида анъанавий мусиқанинг 3 тури — мақом, опера ва эстрада қўшиқчилиги йўналишларида “Afsona music” ёш истеъдодлар очиқ кўрик-танлови ўтказиш йўлга қўйилади.

Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғидан ўрин олган 2400 кишилик амфитеатр ушбу танловни ўтказиш жойи сифатида белгиланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019