Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони қанчага етса, соғлиқни сақлаш тизими инқироз ҳолатига тушиб қолади?

12:57 13 Июль 2020 Жамият
3639 0

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони қанчага етса, соғлиқни сақлаш тизими инқироз ҳолатига тушиб қолади? Имкониятларимиз қанча касалларга хизмат кўрсатишга етади? Ушбу саволга тиббиёт фанлари доктори, профессор Анвар Алимов жавоб берди.

"Бу борада дунё ҳамжамиятидаги статистик маълумотларга эътибор қаратиш керак. Жанубий Кореяни оламизми, Хитойни оламизми, бугунги кунда коронавирусга қарши курашаётган давлатларнинг тажрибасини ўрганганимизда, давлат томонидан амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар мутахассислар берган таклифларга асосланган. Хусусан, бизда ҳам шундай. Таклиф-тавсияларни давлат комиссияси ҳар томонлама ўрганади. Барча ишларимиз комиссия томонидан қабул қилинган протоколлар ижроси доирасида амалга ошириляпти. Ҳозир биз бир неча асосий йўналишларда олиб бораётган ишларимиз кейинги босқичдаги ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган", дейди Алимов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?