Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 25 336 нафарга етди

17:00 02 Август 2020 Жамият
243 0

2020 йил 2 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 336 (+296) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 277 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 226 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 51 нафари эса Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 19 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 15 833 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (62 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 352 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?