Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 25 мингдан ошди

09:56 02 Август 2020 Жамият
221 0

2020 йил 2 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 040 (+257) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 103 нафари Самарқанд вилояти, 99 нафари Тошкент шаҳрида, 18 нафари Сирдарё вилоятида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, яна 5 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 592 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?