Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг кунлик кўрсаткичи 500 тадан пасайди

00:27 23 Июль 2020 Жамият
359 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

22 июль куни мамлакатимизда 498 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шундан 93 нафари Карантин муассасаларида, 405 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатлари Андижон, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сурхондарё вилоятида 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

ССВ хабарига кўра, 22 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида жами 351 нафар бемор соғайиб, коронавирус инфекциясидан соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 18 379 нафар бемордан 9 872 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 409 нафар бемордан 102 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?