Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 500 нафарга яқинлашди

23:37 08 Октябр 2020 Жамият
251 0

Шу йилнинг 8 октябрь куни мамлакатимизда 334 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 496 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 408 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 60 122 нафар бемордан 56 976 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 650 нафар бемордан 332 нафари оғир, 120 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?