Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди

16:55 23 Май 2020 Жамият
162 0

Жорий йил 23 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3089 (+11) нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Дубай-Тошкент йўналишидаги чартер рейсда келган, яна 1 нафари Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилди. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 2 ҳолатда пойтахтимизда, 7 ҳолатда эса Самарқандда аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2525 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда 551 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?