Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди

22:59 11 Октябр 2020 Жамият
284 0

2020 йил 11 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 098 (+81) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

9 нафари Тошкент шаҳрида,

55 нафари Тошкент вилоятида,

13 нафари Фарғона вилоятида,

4 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун:

Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафари;

Андижон вилоятида 13 нафар;

Жиззах вилоятида 9 нафар;

Қашқадарё вилоятида 12 нафар;

Наманган вилоятида 30 нафар;

Самарқанд вилоятида 13 нафар;

Сирдарё вилоятида 11 нафар;

Сурхондарё вилоятида 5 нафар;

Фарғона вилоятида 2 нафар;

Хоразм вилоятида 10 нафар;

Тошкент шаҳрида 164 нафар,

Тошкент вилоятида 90 нафар бемор тузалди.

Айни пайтда юртимизда 58069 (+365) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2524 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?