Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди

22:56 29 Май 2020 Жамият
236 0

2020 йил 29 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3488 (+20) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 25 майида Россия, 26 майда эса Қозоғистондан Қўнғирот туманидаги чегара пости орқали мамлакатимиз худудига кириб келган 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган. Коронавирус инфекцияси қайд этилиши билан боғлиқ бўлган бугунги яна 14 ҳолат шу йилнинг 25 майида Екатеринбург -Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан юртимиздаги Карантин марказига олиб келинган фуқаролар орасида аниқланди.

Айни пайтда юртимизда 2728 (+34) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Аввал хабар қилганимиздек, тузалганларнинг 5 нафари Қорақалпоғистон Республикаси, 7 нафари Самарқанд вилояти ҳамда 22 нафари Тошкент шаҳридан.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 746 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?