Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 61 мингдан ошди

18:02 11 Октябр 2020 Жамият
128 0

2020 йил 11 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 017 (+123) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

89 нафари Тошкент шаҳрида, 

20 нафари Тошкент вилоятида, 

14 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун: 

Тошкент шаҳрида 64 нафар,

Тошкент вилоятида 90 нафар,

Хоразм вилоятида 10 нафар,

Сирдарё вилоятида 11 нафар, 

Самарқанд вилоятида 13 нафар,

Наманган вилоятида 30 нафар,

Андижон вилоятида 13 нафар, 

Жиззах вилоятида 9 нафар,

Қашқадарё вилоятидаги 12 нафар,

Сурхондарё вилоятидаги 5 нафар

Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар бемор тузалди.

Айни пайтда юртимизда 57 967 (+263) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 545 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?