Ўзбекистонда кўча чироқлари ва йўл белгилари муқобил энергия манбаларига ўтказилади

12:38 06 Август 2018 Жамият
382 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистонда кўча чироқлари ва йўл белгилари босқичма-босқич муқобил энергия манбаларига ўтказилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг “Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра, дастлабки синов лойиҳалари 2019 йилдаёқ амалга оширилади. “Тошкент — Самарқанд” йўналиши бўйлаб узунлиги 5 километр бўлган M-39 автомобиль йўллари участкаларини ва “Гулистон — Даштобод” йўналиши бўйлаб узунлиги 5 километр бўлган М-34 автомобиль йўллари участкаларини қурилади ҳамда реконструкция қилинади.

Энергиянинг муқобил манбалари асосида кўча чироқлари ва йўлни тартибга солувчи техник воситалар, светодиодлар ва нур қайтаргичлардан фойдаланган ҳолда йўл белгилари, шунингдек, автомобиль йўллари атрофидаги ҳудудлар ландшафтини лойиҳалаштириш ва уларни кўкаламзорлаштиришнинг замонавий элементлари ўрнатилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда йўл бўйидаги инфратузилма объектларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкалари бериш, шунингдек, уларнинг зиммасига автомобиль йўллари атрофидаги ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш мажбуриятлари юкланди, давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш бўйича таклифни икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Йўл белгиларини, йўл устига тортиладиган чизиқлар ва йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа элементлар учун бўёқлар ва термопластни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этилади.

Йўл инфратузилмасини лойиҳалаштириш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги Циньдао шаҳрининг Лойиҳалаш ва режалаштириш институти (Хитой Халқ Республикаси) билан ҳамкорликни ташкил этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар