Ўзбекистонда хорижнинг яна бир тижорат банкига лицензия берилди

14:09 20 Апрель 2020 Иқтисодиёт
550 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 11 апрелдаги қарорига мувофиқ, “TBC Bank” акциядорлик тижорат банкига банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар берди.

Шундай қилиб мамлакатимизда лицензия олган хориж банклари сони иккитага этди. Бундан олдин 2019 йил май ойида Қозоғистоннинг Tenge Bankʼига лицензия тақдим этилганди.

Маълумот учун, TBC Bank Грузияда ташкил этилган молия муассасаси ҳисобланади.

Ушбу банк аввалига Тошкентда фаолиятини бошласа, кейинчалик ҳудудларга етиб боради. Йил охиригача қарийб 20 та филиалини очишни режалаштирган.

Мазкур шохобчалар анъанавий банклардан кўра кўпроқ Apple дўконларига ўхшаб кетади. Яъни урғу ўзига ўзи хизматга берилади, аммо ёрдамга муҳтож мижозлар учун консультантлар доим ёрдамга шай туришади.

Дастлабки босқичда грузин банки 20-30 млн. доллар инвестиция киритишни режалаштиряпти.

Ушбу банк ўз фаолиятини корпорацияларга эмас, балки чакана савдо, микро, кичик ва ўрта бизнесга йўналтиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?