Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Жавлон Тошхўжаев вафот этди

11:33 10 Июнь 2019 Жамият
401 0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, устоз санъаткор, режиссёр Жавлон Тошхўжаев 76 ёшида вафот этди.

Жавлон Ҳамидович Тошхўжаев 1943 йилнинг 11 декабрида Тошкент шаҳрида туғилган. 1953 йили — 10 ёшлигидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг болалар таҳририятида ҳаваскор диктор, 1960 — 1974 йилларда олий тоифадаги телерадиорежиссёр лавозимларида ишлаган. Радио фонотекаси “Олтин фонд”ида 200 дан зиёд асарлари мавжуд. “Табассум” радиожурнали, “Дугонажонлар”, “Ёшлик радиостанцияси”, “Аланга” радиожурналлари асосчиси.

Жавлон Тошхўжаев 1974 йилда Маданият вазирлигининг буйруқғига кўра, Фарғона ва Андижон вилоятларига юборилган. 4 йил Қўқон шаҳар театрида режиссёр, 32 йил мобайнида Андижон вилояти маданият бошқармасида масъул лавозимларда, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон вилояти мусиқали драма театрида театр директори ва бош режиссёри лавозимларида ишлаган.

Жавлон Тошхўжаев меҳнат фаолияти даврида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Жаноза номози бугун, 10 июнь куни пешинда “Минор” қабристони олдидаги оқ масжидда ўқилади.

“Халқ сўзи“ ва "Народное слово" газеталари таҳририяти марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019