Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист: Ҳам хизматда, ҳам ҳашардамиз

16:20 08 Ноябрь 2018 Жамият
740 0
Фото: "Халқ сўзи"

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Сирдарё вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги ташкилот ва муассассаларининг 50 дан зиёд ходимидан иборат ҳашарчилар гуруҳи Сайхунобод тумани пахта далаларида ҳосил йиғим-теримида фаол иштирок этаётган бўлса, 27 та гуруҳҳар куни 15-20 та жойда концерт бермоқда.

Вилоят маданият бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Асатилло Холиқовнинг “Халқ сўзи” мухбирига маълум қилишича, бундай маданий тадбирлар вилоятдаги барча ҳудудларни қамраб олмоқда.

Концертлар “Сирдарё наволари” ансамбли, “Ўзбекконцерт”нинг Сирдарё вилояти бўлими, маданият уйларининг ҳаваскор бадиий жамоалари томонидан намойиш этилаётир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019