Ўзбекистонда Халқаро картошка куни нишонланади

11:10 13 Март 2019 Жамият
437 0

Фото: Картошка ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси

19 март куни - Наврўз арафасида Тошкентда Халқаро картошка куни нишонланади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчиларига асосланиб Газета.уз хабар берди.

Шу куни Картошка етиштирувчилар уюшмасида йирик фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилар ва ўғит етказиб берувчилар, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, ритейл-тармоқлар эгалари, шунингдек, МДҲ ва Европадан меҳмонлар иштирокида кўргазма ва кооперацион биржа бўлиб ўтади.

Мазкур ўзига хос агрофорум картошка етиштириш соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш учун халқаро майдонча яратиш, хорижий ишлаб чиқарувчилар ва соҳага равнақига масъул бўлган институтлар технологияларини жалб этиш мақсадида ўтказилади.

Тадбир давомида картошка фриси ва ёрмаларини ишлаб чиқариш заводининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтади. Лойиҳа Agrover қишлоқ хўжалик компанияси иштирокида амалга оширилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019