Ўзбекистонда кетма-кет иккинчи ой дефляция ҳолати кузатилди, инфляция даражаси пасайди

11:39 31 Июль 2018 Иқтисодиёт
762 0
Иллюстратив фото

2018 йилнинг июль ойи учун Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси 2018 йилнинг июль ойида товар ва хизматлар нархларидаражаси ўртача 0,3 %га пасайган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Маълумот учун, январь ойида инфляция - 2,7 %, февральда -1,1 %, март ойида - 1,1 %, апрелда - 0,9 %, май ойида- 0,8 %ни ташкил қилган бўлиб, июнда илк марта дефляция ҳолати кузатилган ва унинг кўрсаткичи 0,4%ни ташкил қилганди.

Ҳисоб-китобларга кўра, январь-июль ойларида инфляция даражаси 5,9 %ни ташкил қилди.

Жорий йилнинг январь ойида истеъмол секторидаги нархлар бирмунча сезиларли даражада ошган (2,7 %). Июн ва июль ойларидаги мева ва сабзавот маҳсулотлари нархларининг мавсумий омиллар натижасида арзонлашиши, умумий истеъмол нархлари даражасининг пасайишига замин яратди (нархлар даражаси мос равишда 0,4 % ва0,3 %га арзонлашган).

Мамлакатнинг истеъмол секторида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг пасайиши натижасида иккинчи марта дефляция ҳолати қайд этилмоқда. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар нархларида эса аксинча, инфляцион жараёнлар кузатилди.

Асосий гуруҳлар бўйича нархларнинг ўзгариши таҳлили шуни кўрсатмоқдаки,ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳамда хизматлар нархининг қимматлашиши жорий йилнинг июль ойидаги умумий истеъмол нархлари индекси (кейинги ўринларда ИНИ)га 0,7 фоиз даражасида (ф.д.) таъсир этиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг пасайиши эса ИНИнинг 1,0 ф.д.да камайишига олиб келди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019