Ўзбекистонда келгуси йилдан бошлаб халқаро телеканал ўз фаолиятини бошлайди

14:52 20 Август 2019 Жамият
106 0

Ҳукумат хорижлик туристлар учун дастурлар тайёрлайдиган халқаро телеканал яратиш топшириғини берди. У бир неча хориж тилларида эфирга чиқади.

Янги ОАВ UzReport TV базасида ташкил этилади. Бўлажак канал UzReport World деб номланади. Унда мамлакатимиз ҳақида кўрсатувлар ва ҳужжатли фильмлар бериб борилади. Янги телеканал шарофати билан чет эллик томошабинлар Ўзбекистон тарихи, маданияти, диққатга сазовор жойлари, миллий таомлари ва урф-одатлари, шунингдек, машҳур шахслари ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлади. Ушбу канални 2020 йил февраль ойида ишга тушириш режалаштирилган.

Ўз навбатида ҳукумат Ўзбекистон туризм салоҳиятини хорижда реклама қилишга ҳам катта эътибор бермоқчи. Бинобарин, Нью-Йорк, Лондон ва Токиодаги LED-экранларга юртимиз ҳақидаги реклама роликларини жойлаштириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, охирги беш йилда Ўзбекистонда “Маҳалла“, “Дунё бўйлаб“, “Маданият ва маърифат“, “Оилавий“, “Кинотеатр“, “Болажон“, Uzreport TV каби ўнлаб телеканаллар очилди. 2011 йил ноябрь ойида МДҲ мамлакатлари ичида биринчи бўлиб HD – UzHD форматида ерусти узатиш телеканали фойдаланишга топширилди.

2018 йил декабрь ойи бошида юртимизда ерусти аналог телеузатиш тўхтатилди.

“Рақамли” форматга бемалол ўтиб олиш учун 20 та бепул каналдан иборат пакетни ўз ичига олган умумий фойдаланишдаги мультиплекс шакллантирилди.

Бундан ташқари, шу йил 1 сентябрдан бошлаб “Ўзбекистон тарихи” янги канали иш бошлайди. У ҳам HD форматида ишлайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019