Ўзбекистонда йил бошидан буён аҳолининг ўртача даромади 663 долларни ташкил қилди

14:48 29 Октябр 2018 Жамият
725 0

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 173,0 трлн. сўмни (тахминан 21 млрд 625 млн доллар), бир кишига ўртача ҳисоблаганда 5,3 млн. (663 доллар) сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Қайд қилинишича, истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳолининг умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 111,4 % ни, аҳоли жон бошига умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 109,5 % ни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлари бўйича Тошкент шаҳрида (11 млн 728,5 минг сўм) ҳамда Навоий (7 млн 999,5 минг сўм), Бухоро (6 млн 158,9 минг сўм), Тошкент (5 млн 655,7 минг сўм) ва Хоразм (5 млн 320,2 минг сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлари қайд этилганлиги кузатилди. Аҳоли жон бошига даромадларнинг энг қуйи кўрсаткичлари эса Наманган (3 млн 827,2 минг сўм) вилоятида қайд этилди. Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Хоразм вилоятига (14,1%) тўғри келади. Шунингдек, Сурхондарё (13,6%), Бухоро ва Самарқанд (11,7%), Наманган (11,0%), Қашқадарё (10,4%), Андижон (10,1%) вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (10,7%) аҳоли жон бошига умумий даромад кўрсаткичларининг реал ўсиши республика даражасидан юқорини ташкил этган.

Аҳолининг умумий даромадлари ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши асосан умумий даромадлар таркибида 65,0% улушга эга бўлган меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар (ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар) ва 28,6 % ни ташкил этувчи трансфертлардан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019