Ўзбекистонда йил бошидан буён 25,2 мингдан ортиқ корхона ва ташкилот ташкил этилди

11:43 13 Июнь 2018 Жамият
316 0

2018 йилнинг январь–май ойида Республикада 25 219 мингта корхона ва ташкилот (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) янги ташкил этилди. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Қайд қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 мингтага (15,4 фоиз) кўпдир.

Энг кўп янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг сони 5 444 та. Тошкент (1965 та), Фарғона (2422 та) ва Самарқанд вилоятларида (1983 та) кўп корхона ва ташкилотлар ташкил этилган. Энг кам Сирдарё (680 та), Хоразм (918 та) ҳамда Навоий (996 та) вилоятларида ташкил этилган.

Шунингдек, фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,1 фоизга камайган ҳамда улар нинг сони 6,9 мингтани ташкил этганлигини кузатиш мумкин. Бунинг натижасида жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 17,8 мингта (6,2 фоиз)га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 303,3 мингтани ташкил этган.

Қуйида ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар билан танишиб олишингиз мумкин:

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар