Ўзбекистонда Ислом тараққиёти банки иштирокида конференция бошланди

10:46 18 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
1456 0
Фото: Динара Чиркова / "Халқ сўзи"

Айни пайтда пойтахтимиздаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида “Ислом тараққиёт банки гуруҳи куни“ конференцияси ўз ишини бошлади.

Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Бандар Ҳажарнинг мамлакатимизга ташрифи доирасида ташкил этилган мазкур анжуманда тегишли вазирлик ва идоралар, халқаро молия институтлари ҳамда хусусий сектор вакиллари, шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус раҳбарлари иштирок этмоқда.

Конференция аввалида Қуръон тиловат қилинди.

Форум очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Сухроб Холмуродов сўзга чиқиб, Ўзбекистон ИТБ тенг ҳуқуқли аъзоси эканлигини, ҳамкорлик алоқалари йил сайин мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Мазкур нуфузли банк кўмагида 25 та лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгани бунга яққол мисолдир.

Фото: Динара Чиркова / "Халқ сўзи"

“ИБР Ўзбекистонда ҳамма соҳада ҳамкорлик қилиб келмоқда. Айниқса, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал соҳа, сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, энергетика, йўлсозлик каби ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муҳим лойиҳаларни молиялаштиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Эндиликда инвестициявий алоқаларимиз янги босқичга кўтарилади. Бугунги анжуманда 2018- 2021 йилларда Ўзбекистон билан Стратегик ҳамкорликнинг янги босқичи истиқболларини муҳокама қиламиз“, - деди ИБР гуруҳи президенти доктор Бандар Ҳажар.

Конференция доирасида техник грантлар ажратиш бўйича келишув ҳужжати имзоланиши кутиляпти.

Саид РАҲМОНОВ, “Халқ сўзи“ мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019