Ўзбекистонда интернет инфратузилмасини яхшилаш режалаштирилмоқда, 5G технологиялари жорий этилади

12:20 25 Июль 2019 Жамият
183 0

Ўзбекистон Хитой кредити маблағлари эвазига интернет инфратузилмасини яхшилашни режалаштирмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг яқинда шу бўйича эълон қилган қарори лойиҳасида кўрсатиб ўтилган.

Гап “Ўзбектелеком” телекоммуникация инфратузилмаларини модернизация қилиш ва ривожлантириш лойиҳаси ҳақида кетяпти. Уларни Хитой давлат банкининг 40 млрд. доллар кредити ҳисобига 5 йил муддатга молиялаштириш кўзда тутилган.

Бу маълумотларни узатиш, кенг полосали оптик тармоқларни ривожлантириш ва мобиль алоқа тармоқларини модернизациялашга замонавий технологияларни жорий этишга ёрдам бериши кутиляпти.

Унда “Телекоммуникация тармоқларини 5G технологияларини жорий этиш истиқболи билан ривожлантириш”, “Маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш марказини кенгайтириш” ва “Интернет тармоғига кенг полосали уланиш бўйича симсиз технологияларни жорий этиш” каби лойиҳалар назарда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019