Ўзбекистонда инсон ўзак ҳужайралари банки яратилади

17:19 11 Июль 2019 Жамият
265 0

Бугунги кунда жиддий ва ҳаёт учун хавф туғдирадиган хасталикларни даволашда ўзак ҳужайраларини трансплантациясининг самараси ҳеч кимда шубҳа туғдирмайди. Илмий асосли тиббиётда саратон, нейродегенератив, ирсий ва қон-томир касалликларини даволашда катта натижаларга айнан ўзак ҳужайралардан фойдаланиш орқали эришилиши кутилмоқда.

Трансплантология дунё тиббиётининг етакчи соҳаларидан биридир, мамлакатимизда ҳам бу йўналишда катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти ходимлари томонидан лимфома ва миелома билан хасталанган беморларнинг орқа миясидаги периферик қонидан олинган соғлом ўзак ҳужайраларини трансплантацияси бўйича муваффақиятли жарроҳлик амалиётлари амалга оширилган. Лейкознинг ўткир шаклларида, беморнинг ўз орқа мияси зарарланган ҳолатларда ҳар бир ҳолат учун алоҳида қариндошлар ёки қон гуруҳи мос келадиган инсонлар орасидан донор танлаб олишга тўғри келади, бу эса анча вақтни талаб этади.

Гемопоэтик ўзак ҳужайраларнинг ўрнини киндик қони босиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, киндик қони чақалоқ туғилиши заҳоти олинади ва бу хавфсиз, оғриқсиз муолажа бўлиб, орқа мия ва перферик қондан донорлик ўзак ҳужайраларини олишдан кўра осон, оғриқсиз усулдир.

Бугунги кунда дунёда киндик қони ўзак ҳужайраларини сақловчи 150 та банк мавжуд, у ерда одамларнинг ўзлари учун сақлаб қўйган ҳужайра намуналари ҳам, донорлик ўзак ҳужайралари ҳам сақланади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Илғор технологиялар базасида Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти билан ҳамкорликда ўзак ҳужайралар банкини яратиш режалаштирилмоқда. Банк рўйхатида мамлакатимиз аҳолиси популяцион таркиби акс этади, шунингдек, онкологик касалликлар, гемопоэз, анемия, нур касаллиги ва бошқа оғир касалликлар билан хасталанган беморларга трансплантация қилиш учун ўзак ҳужайраларнинг мавжудлиги тўғрисида махсус тиббий муассасаларга маълумотлар берилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019