Ўзбекистонда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари қаерга сарф қилингани маълум бўлди

07:46 29 Май 2020 Жамият
481 0

Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари қаерга сарф қилинганлиги тўғрисида маълумотларни эълон қилди.

Жамғарманинг жами даромади 7,44 трлн сўм бўлган, шуларнинг 7,32 трлн сўми (98,3%) халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари эвазига шакллантирилган.

Бугунги кунгача жами 3,3 трлн сўм харажат қилинган.

Энг кўп маблағ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентилигига ажратилган - 573 млрд сўм.

Кейинги энг кўп маблағ «Иссиқ электр станциялар» АЖга сарфланган ва 500 млрд сўм субсидия берилган.

Бошқа йирик харажатлар қуйидагилар:

406 млрд – “Uzbekistan Airways” АЖга ссуда;

401 млрд — «Ўзбекнефтгаз» АЖга субсидия;

101 млрд - “Uzbekistan Airports” АЖга ссуда;

100 млрд – Жамоат ишлари жамғармасига (ишсиз фуқароларни вақтинча ишларга жалб қилиш учун);

60 млрд – Касаба уюшмалари федерациясига (кам таъминланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун);

50 млрд – Бандликка кўмаклашиш жамғармасига (шахсий томорқаларни ривожлантириш учун);

40 млрд —«Биринчи резинотехника заводи» МЧЖга ссуда;

11 млрд – «Тошкент метрополитени» ва «Тошшаҳартрансхизмат» ходимларига иш ҳақи учун.

Шунингдек, қуйидаги мақсадлар йўлида ҳам маблағлар сарфланган:

504 млрд – сув таъминоти ва ирригация тадбирлари билан боғлиқ харажатлар учун;

487 млрд – шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун;

70 млрд – ижтимоий нафақалар учун. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?