Ўзбекистонда имконияти чекланган шахслар учун йўловчи вагонлари ишлаб чиқарилмоқда

18:02 18 Март 2019 Жамият
587 0

“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятида йилдан-йилга ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, экспорт кўлами кенгайиб бормоқда. Хусусан, шу кунгача 61-907 ва 61-911 моделдаги купе ва плацкарт вагонлари экспорт қилинган бўлса, эндиликда уларнинг сони яна биттага ортди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Заводда янги 61-931 русумдаги ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус купели штаб вагони ишлаб чиқарилди. Ушбу вагон мижозлар талаб ва истакларига кўра, завод муҳандис-конструкторлари томонидан лойиҳалаштирилди. Мутахассислар вагонда имконияти чекланган инсонлар учун бир қатор қулайликларни яратишга алоҳида эътибор қаратишди. Хусусан, вагон ва купенинг кириш қисми, йўлаклар кенгайтирилган. Энг муҳими, ногиронлик аравачасини олиб чиқиш учун махсус кўтарувчи мослама ўрнатилган.

Янги ишлаб чиқарилаётган вагоннинг 60 фоиз бутловчи қисмлари маҳаллийлаштириш дастури бўйича корхонанинг ўзида тайёрланмоқда. Хусусан, иситиш ва совитиш тизимлари, электр бошқарув пульти, юқори ва паст кучланиш махсус электр мосламаси, тележкалар ўзимизнинг миллий маҳсулотлардир.

“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамоаси шу кунларда ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус вагонлар кўргазмасини Қозоғистон Республикасида ўтказишни режалаштирмоқда. Айни кунда 2 та тайёр маҳсулот мижозларга етказилган.

Эндиликда “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамиятининг халқаро йўналишлардаги поездларида ҳам шу каби жаҳон стандартига мос вагонларни жорий этиш кўзда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019