Ўзбекистонда илк бор органик пахта етиштирилди

17:39 02 Октябр 2019 Жамият
277 0

Ўзбекистонда биринчи маротаба органик пахта етиштирилди. Маълум қилинишича, органик пахта Чиноз кластерининг “Textile Technologiyes Group” компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Экологик тоза маҳсулот ҳисобланган органик пахтани жаҳон ва Европа бозорларига экспорт қилиш режалаштирилган.

Болгариядан ташриф буюрган “Control Union” ташкилоти инспектор-аудитори Екатерина Томева маҳсулотнинг сифат даражасини кўздан кечириб, унга юқори баҳо берди ва маҳсулотдан нафақат олий навли тола, балки чигитидан экологик тоза пахта ёғи олиниши мумкинлигини ҳам қайд этган.

Екатерина Томева етиштирилган органик пахта сифат даражаси бўйича бозордаги нархи бир ярим баробар қўшимча қийматга эга бўлишини таъкидлаган.

(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019