Ўзбекистонда илк бор “DigiGirlz” таълим дастури ташкил этилмоқда

15:12 03 Апрель 2018 Жамият
472 0

Ўзбекистонда биринчи марта қизлар салоҳиятини ошириш ва уларни технологиялар соҳасига жалб этишга қаратилган “DigiGirlz” таълим дастури бўлиб ўтади. Мазкур таълим дастурига қизиқиш билдирган қизлар 2018 йил 6 апрелгача рўйхатдан ўтишлари керак.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“DigiGirlz” – “Microsoft” корпорациясининг қизлар учун илм-фан, технология, муҳандислик иши ва математика соҳаларида таълимга инвестиция дастуридир. Дастур глобал иқтисодиётнинг чақируви ва муаммоларига тайёр бўлган ёш кадрларни тайёрлаш учун мўлжалланган.

Дастлабки таълим дастури 2018 йил 10 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида бўлиб ўтади. 
Дастур ёш қизларга технология соҳаси ва янги инновациялар билан танишиш имконини беради. Биринчи бўлимда иштирокчилар стереотипларни синдириб, аёллар учун ноанъанавий бўлган технология саноатида карьера қилган “Microsoft” корпорацияси вакиллари ва мутахассисларининг маърузаларида иштирок этадилар. Ушбу маърузалар қизларга нималарни кутиш кераклиги ва бу соҳада иш нима бериши мумкинлигини тушунишга имконият яратади.

“DigiGirlz” иккинчи қисми ахборот технологиялари соҳаси ҳаяжонли ва қизиқарли бўлиши мумкинлигини кўрсатиб берадиган амалий машғулотлардан иборат бўлади. 
Дастурда 12-14 ёш(кичик гуруҳ) ва 15-17 ёш(катта гуруҳ) қизлар иштирок этишлари мумкин. Қизиқиш билдирган қизлар 2018 йил 6 апрелига қадар “DigiGirlz”га digigirlz.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ўринлар сони чекланган(ҳар бир гуруҳ учун 30 нафардан).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар