Ўзбекистонда ҳинд реабилитация маркази филиаллари фаолияти йўлга қўйилиши мумкин

09:56 18 Сентябр 2020 Сиёсат
176 0

Ўзбекистонда тиббиёт тизимини такомиллаштириш, уни илғор хорижий стандартлар асосида ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги Элчихонаси томонидан Ҳиндистоннинг “Newage” реабилитация маркази директори Житеш Шарма билан учрашув ўтказилди.

Ҳиндистонлик тадбиркор сўзларига кўра, “Newage” реабилитация маркази ўзида етакчи физиотерапевт мутахассисларни бирлаштирган бўлиб, мамлакат бўйлаб марказнинг 7 та филиали фаолият кўрсатмоқда.

Житеш Шарма Ўзбекистонда тиббиёт тизимини такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни эътироф этган ҳолда ҳолда ушбу йўналишда қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича ўз фикрларини билдирди. Бу борада дастлабки амалий қадам сифатида республикадаги шифохоналар қошида “Newage” реабилитация маркази филиаллари фаолиятини йўлга қўйиш мумкин. 

Ўз навбатида мазкур марказларга узоқ муддатга етакчи ҳинд мутахассисларининг жалб қилиниши, замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланиши, аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, маҳаллий тиббиёт ходимлари малакасини янада ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ва янги билим ва кўникмалар ҳосил қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Суҳбат давомида Житеш Шарма қайд этилган йўналишлар бўйича Ўзбекистондаги айрим тиббиёт муассасалари билан бирламчи келишувга эришилганлигини, пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашгач бу борада амалий ҳамкорлик давом эттирилишини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?