Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетиши кутилмоқда

11:13 01 Ноябрь 2019 Жамият
499 0

3-5 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал туманлари (Екатеринбург) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар тарқатди.

3 ноябрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларга ёмғир ёғади. 4 ноябрда республика бўйича ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 18-23 метргача, шиддат билан эсганда секундига 25-28 метргача етиши кутилмоқда.

4-5 ноябрда республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиққача тушиб кетади, айрим жойларда 1-2 даража совуқ билан аёз кузатилиши мумкин, кундузи ҳарорати 8-13 даражагача илиқ, мамлакат шимолида ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3-8 даражагача илийди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019