Ўзбекистонда ҳарбий можароларга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади

18:57 07 Октябр 2019 Жамият
132 0

15–16 октябрь кунлари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида “Ҳозирги замон ҳарбий можаролари: мазмуни ва хулосалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
Қуролли Кучлари академияси ҳамда Тошкент шаҳридаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти лойиҳаларининг Координатори кўмагида ташкил этилаётган конференцияда ҳарбий можароларни ҳал қилишнинг замонавий усуллари ва ёндашувлари бўйича миллий ва халқаро тажрибаларни умумлаштириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Мазкур конференция ҳарбий можароларнинг пайдо бўлиш табиати, уларни бартараф қилишнинг самарали чоралари, чеклаш ва кескинлашувига йўл қўймаслик масалалари бўйича тажриба ва ахборот алмашиш учун кенг муҳокама майдонини яратиш, ҳозирги замон ҳарбий можароларида, ҳарбий санъат ривожланишидаги янги тенденциялар бўйича ягона қарашлар ва ёндашувларни яратиш мақсадида ўтказилмоқда.

Конференцияда Ўзбекистондаги ЕХҲТ, БМТ вакиллари ва экспертлари, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Халқаро Қизил хоч қўмитасининг минтақавий делегацияси, МДҲ, ШҲТ МАТТ, НАТО, Жорж Маршалл номидаги Хавфсизлик масалаларини ўрганиш Европа маркази, АҚШ Миллий мудофаа университети қошидаги Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё Стратегик тадқиқотлар маркази, Озарбайжон, Беларусь, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Қирғизистон олий ҳарбий таълим муассасалари вакиллари қатнашади.

Конференция битта ялпи мажлис, тўртта шўъбада иш олиб боради. Шулар асосида хулоса чиқариш учун якуний мажлис ҳам ўтказилади.

“Конференцияда иштирок этиш учун тўлдирилган талабнома ва маърузани электрон манзилига жўнатиш зарур, e-mail: akaduz@umail.ru ёки akaduz@yandex.ru

Конференция иштирокчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 15 октябрь 8:30 дан 09:00 гача Қуролли Кучлар академиясининг катта мажлислар залининг фойесида ўтказилади“ - дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019